Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Япониялик футзалчилар Португалия билан дуранг ўйнашди

Баҳо:
+ | -

Кеча Таиландда бўлиб ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида 2-тур ўйинларига стар берилди. Куннинг қизиқарли учрашувларидан бири Португалия ва Япония терма жамоалари ўртасида кечди.

Ўйин бошидан ўз устунлигини намойиш қилишни бошлаган европаликлар 5:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Бўлим сўнгида ҳисобни биттага қисқартирган японияликлардан ҳеч ким иккинчи бўлимда қаҳрамонлик кутмаганди. Аммо мўжиза юз берди. Дастлабки 20 дақиқаликда 5та гол урган португалияликлар 2-бўлимда бирорта гол ура олишмаган бўлса, Япония ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида 3та гол уриб, ҳисобни тенглаштирди — 5:5! Бразилия эса Ливияга "мастер-класс" ўтказди —  13:0. Гуруҳдан чиқиш учун 3та жамоада имконият борлигини инобатга олсак, японлар учинчи турда Ливияни мағлуб этишса, улар плей-оффда ўз юришларини давом эттиришади.

"А" гуруҳида Украина эса мезбонларга очко беришни истамади. Улар ҳам биринчи бўлимда рақиб дарвозасини 5 марта ишғол қилишганди. Таиланд эса иккинчи бўлимда украиналиклар дарвозасига 3 марта йўл топа олишди, холос. Дастлабки турда Украина билан дуранг ўйнган Парагвай бу сафар Коста-Рикага ютқазиб қўйди — 3:6.

Бугун "В" ва "D"гуруҳларида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади. "В" гуруҳининг Испания-Панама ўйинида Шуҳрат Пўлатов вақт учун масъул бўлади.

Футзал бўйича жаҳон чемпионати. 2-тур.
"А" гуруҳи
Парагвай - Коста-Рика - 3:6
Таиланд - Украина - 3:5

"С" гуруҳи
Португалия - Япония - 5:5
Бразилия - Ливия - 13:0

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:38, 05.11.2012.
Ўқилди: 5402 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [2753]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2721]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2521]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2189]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1831]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1814]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1676]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1593]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1455]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик