Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Игорь Сергеев: «Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз»

Баҳо:
+ | -

Вьетнам ёшлар терма жамоасига қарши Осиё чемпионати «С» гуруҳи 1-тур учрашувида дублга эришган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ОФК расмий сайтига интервью берди. Сергеевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ҳаракатлари ўйиндан ўйинга янада яхшиланиб бораверади.

«Ҳар қандай мусобақада ҳам энг биринчи ўйин оғир кечади. Биз рақибни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимизга қарамасдан, жамоамиз кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлгани йўқ. Биз одатда бундан яхшироқ ўйин кўрсатамиз, бўлажак баҳсларда биз ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўрсата олишимизга ишончим комил», - деди Сергеев.

«Биз худди Вьетнам терма жамоасига қарши Осиё чемпионатигача ҳам майдонга тушгандик ва уларни худди бугунгидек ҳисобда мағлубиятга учратгандик. Шунинг учун ҳам, бу сафар Вьетнам терма жамоасидан нисбатан кучлироқ ва сифатлироқ ўйин кутгандим, бироқ бундай бўлиб чиқмади», - деди Игорь Сергеев. Дарҳақиқат, шу йилнинг сентябрь ойида Хошимин шаҳрида ташкил этилган ASEAN футбол федерациясининг U-19 Кубогида ҳар иккала терма жамоа ўзаро майдонга тушган ва ўша ўйинда ҳам Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Эронда бўлиб ўтгани 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг ғолиб чиққани сабаб, ёшлар терма жамоасидан ҳам катта натижалар кутилаётгани тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Сергеев, жумладан, шундай деди: «Ўсмирлар терма жамоасининг муваффақияти бизга нисбатан босимни маълум даражада оширди. Мухлислар биздан ҳам шундай ғалабани кутишмоқда. Биз уйга соврин билан қайтиш учун ишлашда ва ҳаракат қилишда давом этамиз».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувни 6 ноябрь, сешанба куни Иордания терма жамоасига қарши ўтказади. Рас ал-Хаймадаги «Эмирейтс» стадионида ўтказиладиган ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:03, 05.11.2012.
Ўқилди: 3890 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.