Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Роберто Манчини унинг жамоаси ҳали Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга тайёр эмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Ўйлашимча, ҳозирча «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасини ютиб олиш учун курашишга тайёр эмас. Буни очиқ-ойдин тан олиш керак. Боз устига, «Сити» ўтган йили ҳам, бу йил ҳам ўта қийин гуруҳга тушиб қолди. Бизда яхши жамоа бор, аммо бу жамоа ҳали Чемпионлар лигасини юта олмайди».
«Челси» бу совринни 10 йил олдин ютиб олишга ҳаракат қилган. 10 йил давомида бу жамоа Европадаги энг яхши жамоалардан бири бўлиб турди. Аммо улар фақат ўтган йили бу совринга эга чиқишди. Яъниким энг муносиб бўлган даврларни бошдан кечириб бу совринга эга чиқишди».
«Улар икки-уч йил олдин бундай совринга ютиб олишга муносиб футбол кўрсатишганди. Аммо бу Чемпионлар Лигаси. Унда ғалаба қозонишнинг ўзи бўлмайди».
«Агар биз фантастик футбол намойиш этиб кейинги учта учрашувда ғалаба қозонсак, ўшанда нимадир бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча кейинги босқич учун жуда-жуда узоқ».
«Футболчиларимиз учта ажойиб учрашувларни ўтказиб беришлари лозим. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун жуда ҳам кам имконият қолган, аммо профессионал топ-клублар барча имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишлари керак. Ҳаттоки барча имкониятлар бой берилган бўлса ҳам», дея Манчинининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sky Sports» нашри.