Кириш Регистрация

Почеттино эффекти. "Челси" муҳити ижобий томонга ўзгарди

Баҳо:
+ | -

"Челси"га сезиларли таъсир кўрсатиши учун Маурисио Почеттинога том маънода бир ҳафта керак бўлди. Душанба куни тушдан кейин жамоа мавсумолди сафари учун АҚШга йўл олди. Ваҳоланки, Почеттино аллақачон футболчиларни энг ижобий томондан ҳайратда қолдира олган.

Бу йил "Челси"нинг мавсумолди жараёни янада чуқурроқ кўриб чиқилади: қайта қуриш, бошқарувни ўзгартириш ва ҳозирги ва собиқ раҳбариятнинг хатоларини тузатиш. Почеттино бутун ёз давомида журналистлар назарида бўлади.

Расман аргентиналик июль бошида иш бошлаган. У дарров муаммога дуч келди: айрим футболчилар терма жамоалар ихтиёрига кетгани учун (баъзилари эса яқинда Евро U-21да ўйнаган) турли саналарда клубга қайтишди. Бу оддий амалиёт, лекин ҳар қандай мураббий учун идеал сценарий эмас, айниқса жамоага эндигина қўшилган ва ҳамма билан тезроқ муносабатлар ўрнатишни хоҳлайдиган киши учун. Ҳар куни янги келганларга ўз ғояларингни такрорлаш керак бўлганда, ўйинчиларга ўз истакларингни ишончли тарзда етказиш осон эмас. Бироқ, жамоадан олинган маълумотларга кўра, Почеттино муваффақият қозонмоқда. Машғулотларнинг биринчи ҳафтасида асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди - бошқа клублар каби. Почеттино дарҳол футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ўтган мавсумнинг асосий заиф томонларидан бири сифатида таъкидлади. Нафақат заиф ўйинлар, балки жароҳатлар сони ҳам кўп эди.

Клубдаги манбаларнинг таъкидлашича, Почеттино билан икки ҳафта ишлаганидан кейин футболчилар бу кўп йиллардан бери энг қийин мавсумолди даври экан. Ўйинчиларга қўйилган талаблар сўнгги 12 ойдаги ҳар қандай машғулотга қараганда анча юқори. Футболчилар имкон қадар кучлироқ жисмоний тайёргарлик кўриш учун икки марталик машғулотларни олиб боришяпти. Интервалли югуриш, бунда ўйинчилар аввалига 45 сонияда 150 метрга югуришлари керак бўлади, 15 сониялик паузадан кейин эса масофа 6,25 метрга ошади. Синов 45 сониялик ошиб борадиган масофаларгача давом этади.

Кобхэм (машғулот майдони)ни атрофида камералар ўрнатилди - ҳар бир машғулот ёзиб олинди. Бу мураббийлар штабига машғулотларни қайта кўриб чиқишга, ўйинчиларга фикр-мулоҳазаларини билдиришга ёрдам беради: кимгадир нимани яхшилаш, нима устида кўпроқ ишлаш кераклиги айтилган, кимдир ажойиб натижалар учун мақтовга сазовор бўлган. Почеттино қўл остида машғулот хонасидаги ишлар бутунлай қайта кўриб чиқилди. Аргентиналик штаб-квартираси машқлар даражасини диққат билан кузатиб боради. Маурисио ва унинг жамоасига айтилишича, илгари спорт залидаги баъзи ўйинчилар ўзини кўп меҳнат қилаётгандек кўрсатишган ва кейин ҳаммадан олдин кетиб қолишган. Энди бунақа ёлғончиликларга йўл қўйилмайди, мураббийдан олдин ҳеч ким зални тарк этмайди - Почеттинонинг ёрдамчилари футболчилар тўлиқ машқлар тўпламини бажаришларига ишонч ҳосил қилишади. Залдаги иш савияси футболчиларга тезроқ яхши жисмоний фаолиятга қайтишга ёрдам берди, Маурисио эса футболчилардан қайси бири қаттиқ ишлашга ва мураббийга эргашишга тайёр эканлигини тушуниб олди.

Шунингдек, асосий муаммолардан бири руҳий пасайишда бўлган: “Челси” ўтган мавсумда атиги 44 очко тўплаган (замонавий Премьер-лига тарихидаги клубнинг энг ёмон натижаси). Почеттино футболчиларга ишонч бериши, жамоа руҳини тиклаши керак эди. Ўйинчиларни сотиш ва таркибни қисқартириш бунга ёрдам берди. Энди сиз ҳақиқатан ҳам клубда бўлишни хоҳлайдиганлар билан янги муҳит яратишингиз мумкин.

Ўйинчиларни янада дўстона қилиш учун жамоа аъзоларидан ҳар куни тоза ишлайдиган гуруҳларни шакллантириш керак эди. Клубларда кўпинча футболчилардан иборат "тўдалар" мавжуд. Почеттино шу тариқа ўйинчилар ўртасидаги чегараларни йўқотмоқчи. Худди шу ғояни Почеттино "Кобхэм"даги биринчи кунида клуб ходимлари учун уюштирган барбекюси орқали илгари сурди. Тадбир учун таклифномаларни асосий жамоага алоқадор бўлганларнинг барчаси олди. Маурисио ва унинг мураббийлар штаби бутун таркиб билан очиқ мулоқот қилди, улар ҳамма билан танишишни исташди. Бу ҳам клубда бирдамлик муҳитини яратишга ёрдам берди. Мавсум давомида футболчилар кўпинча мураббийлар штаби билан эмас, балки клубнинг кичик ходимлари билан яккама-якка суҳбатда кўпроқ бўлишади. Шу боис, клуб ходимлари ўзларини бахтлироқ ҳис қилсалар ва ўзаро жараёнда иштирок этсалар, ўйинчилар ҳам ходимлар билан мулоқот қилишда ўзларини яхши ҳис қилишади.

Айтганча, ўзаро алоқа ҳақида. Почеттино ўйинчилар ҳақида ўз фикрини билдириш учун улар билан бир қатор суҳбатлар ўтказди. Маурисио, шунингдек, футболчининг ўзини қандай ҳис қилаётгани ва ўтган мавсумдаги хатолари ҳақида қандай фикрда эканлигини сўради. Футболчилар билан шахсий суҳбатлар кўп уюштирилди, Почеттино уларга ўзига ишониш ва муаммолар ҳақида ҳалол гапириш мумкинлигини исботлади.

Клуб Почеттинога оптимистик руҳда қарамоқда. У режаси бор одам, ўзига эргашишларини хоҳлайди. Унинг биринчи интервьюсида қандай сўзлагани, биринчи матбуот анжумани ва кенгайтирилган конференцияни қандай ўтказгани ҳам бунга ишонч ҳосил қилишга ёрдам берди. У биринчи кундан бошлаб ғалаба қозониш зарурлигини таъкидлади.

Тактика бўйича ҳам иш бошланди, аммо ҳозирча минимал даражада, машғулотларда кўпинча жамоа физика устида ишлади. Почеттино 4-2-3-1 схемасида ўйнашни режалаштираётганини аниқ айтди. Бу таркибда қанот ҳимоячилари анча юқори масъулият олишади - худди Маурисио "Тоттенхэм"да Кайл Уокер ва Дэнни Роузни ишлатган сценарийга ўхшайди. Почеттино яна ижодий "ўнлик"ни жорий қилмоқчи - бу футболчи ҳужумчи остида ўйнайди. Аргентиналик мураббийнинг футболчиларни жисмоний тайёргарлик устида қаттиқ ишлашга мажбурлашига яна бир сабаб Почеттинонинг шиддатли ва юқори босим билан ўйнаш истагидир. Жамоанинг мақсади тўпни имкон қадар рақиб жарима майдончасига яқинлаштириш бўлади. Ҳа, ҳатто марказий ҳужумчи ҳам прессингда ҳаракат қилиши керак.

Клуб мавсумолди таркибда ўтган йилгидан кўп футболчилар йиғилмаганига ишонч ҳосил қилди, 29 та футболчи АҚШга жўнаб кетди. Шу сабабдан Ҳаким Зиеш, Ромелу Лукаку ва Пьер-Эмерик Обамеянгдан кейинроқ "Кобхэм"га қайтишлари сўралган. Агар футболчилар мураббийлик режаларига киритилмаган бўлса, Маурицио лондонликлар сафида узоқроққа кетадиганлар билан шуғулланиши керак. Лекин Почеттино ёшларни эътиборсиз қолдирмайди, улар билан ишлашни истайди. Башир Хамфрис ва Ян Мацен асосий таркиб билан мавсумолди тайёргарликка боришди. Ҳа, улар бу турнедан кейин ҳам жамоани тарк этишлари эҳтимоли бор, лекин уларнинг ушбу рўйхатга киритилиши Почеттино ҳайратга тушганини билдиради. Академиянинг бошқа ўйинчилари ҳам АҚШга йўл олишди: Мэйсон Барстоу, Алфи Гилкирст, Чезаре Казадеи ва Льюис Холл.

Почеттино "Челси" раҳбариятида яхшироқ таассурот қолдиришига ишонмоқда. Клубнинг олдида бешта ўртоқлик ўйини бор, энг яқин ўртоқлик учрашуви "Рексем"га қарши эртага Шимолий Каролинада бўлиб ўтади. Ҳали иш кўп. Аммо ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда.

Киритилди: 14:02, 19.07.2023.
Ўқилди: 3731 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.