Франциянинг “Страсбург” клуби “Тоттенхэм” марказий ҳимоячиси Давинсон Санчесга қизиқиш билдирмоқда. Журналист Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, клублар ўзаро музокаралар олиб бормоқда.
Манбанинг хабар беришича, томонлар ҳали ҳам келишувдан узоқда. "Страсбург" шунингдек Санчеснинг маоши талабини қондиришда қийналмоқда. Бироқ, Франция жамоаси ҳозирча таслим бўлаётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, "Страсбург" яқинда Лондоннинг "Челси"сига ҳам эгалик қилувчи консорсиум томонидан сотиб олинган эди.