Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Максим Шацких: «Тез орада турк клублари билан меморандум имзолаймиз»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Қайрат"га қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (1:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни жуда илиқ кутиб олишгани, барча қулай шароитлар муҳайё этилгани учун мезбонларга раҳмат айтаман.

Барчаси биз кутгандек бўлди. Ўйин ҳар икки жамоа ҳужумлари билан кечди. Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. Биз баҳс охирида тўп киритиб, ғалаба қозондик. Ҳозир биз иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиряпмиз. Якшанба куни Тошкентда Тожикистон чемпиони "Истиқлол" билан майдонга тушамиз.

Таркибнинг бир гуруҳи уч кун олдин назорат баҳсида ўйнаганди. Бугун иккинчи гуруҳнинг навбати келди.

Тез орада турк клублари билан меморандум имзолаймиз, турли соҳаларда тажриба алмашамиз. Футболчилар ўтишлари амалга ошиши мумкин. Клуб ва раҳбарият турк жамоалари билан илиқ муносабатда.

Учрашувда баъзи камчиликларни ҳам кўриб олдик. Ўйинчилар сўнгги 10 кунда юқори юкламалар олишди. Бугун ҳеч ким алмаштирилишини сўрамади. Демак, уларнинг жисмоний ҳолати бунга дош берди. Ҳозирликни режадагидек давом эттирамиз.

"Қайрат" билан ҳар йили ўйнашни анъанага айлантиришдан хурсанд бўлардик. Ишқибозлар учун беллашув катта байрам бўлди. Буни сақлаб қолиш яхши", — деди Шацких.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 22:55, 19.07.2023.
Ўқилди: 2850 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик