Кириш Регистрация

Назорат учрашувида "Олмалиқ" "Насаф"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Тошкентда йиғилиш ўтказаётган "Насаф" жамоаси Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

Ушбу хабарни бизга "Олмалиқ" ПФК матбуот хизмати раҳбари Бахтиёр Ширинов телефон орқали етказди. Шунингдек бу ҳақда "Насаф" ПФК матбуот хизмати раҳбари Азиз Нурий ҳам ўзининг твиттер саҳифаси орқали хабар тарқатди.

Назорат учрашуви Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда учрашув бош ҳаками "Олмалиқ" дарвозасига 11 метрлик жарима тўпи белгилади, пенальтини "Насаф"нинг черногориялик ҳужумчиси Иван Бошкович бехато бажариб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг "Олмалиқ" жамоаси аъзолари "Насаф" дарвозасини икки марта ишғол қилишди. Гол муаллифлари ҳам бизга таниш бўлган Носир Отақўзиев ва асли Қашқадарёлик 19-рақамдаги ўйинчиси Маъруф Муродовлар бўлди.

Назорат учрашуви

"Олмалиқ" - "Насаф" 2:1

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 17:18, 05.11.2012.
Ўқилди: 4703 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8814]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6315]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5288]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3706]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3482]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2562]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2340]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2315]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2225]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик