"Ливерпуль" ўз сардори Жордан Хендерсонни Саудиянинг "Ал-Иттифоқ" клубига қанчага сотгани маълум бўлди.
Николо Скиранинг хабарига кўра, "мерсисайдликлар" шартномаси тугашига икки йил қолган 33 ёшли ярим ҳимоячи учун 15 миллион евро олади. Олдинроқ Хендерсон саудияликлар билан 3 йил муддатга шартнома имзолаганди.
2022/23 йилги мавсумда Хендерсон "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.