Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

«Бунёдкор» ОЧЛ финалида ўйнайдими?

Баҳо:
+ | -

Бугун турли ОАВларда Осиё чемпионлар Лигасининг ярим финалидаги можаро сабаб «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Аҳлий» жамоалари мусобақадан четлатилиши ва финалда «Бунёдкор» ўйнаши ҳақида гап тарқалганди.

Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Шу мақсадда ОФК мусобақалар ўтказиш бўлимида фаолият юритиби бораётган Аваз Бердиқулов билан боғландик. Бердиқулов бу борада биринчи маълумотни тасдиқлаб иккинчисини инкор этди. Яъни ҳақиқатанам ҳам «Ал-Аҳлий» ва «Ал-Иттиҳод» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг якунига етгач, даҳанаки жанги бошланиб кетади.

Мусобақа ўтказиш бўлимининг расмий баённомасида бу жанжал тўғрисида маълумот бериб ўтилган. Аввалига «Ал-Аҳлий»нинг 31-рақамли футболчиси Мансур ва «Иттиҳод»нинг 50-рақамли вакили Ноиф Ҳаззозий ўртасидаги жанг бошланади. Иккала томон ҳам турли даражадаги (қўл-оёқ) ҳаракатлари билан рақибга ҳужум қилади. Шунингдек «Ал-Иттиҳод»нинг яна бир футболчиси Усама Хавсавий рақиб жамоа мураббийини бошига зарба туширади. Яна бир футболчи Аҳмад (29-рақам) ҳам рақибга ташланади. Ўйинда кейин ҳакам «Ал-Аҳлий» футболчиси Мансурга қизил карточка кўрсатади, бироқ Ҳаззозийн жазоламайди... Хуллас даҳанаки жангнинг қисқача баёноти шунақа.

Айнан мана шу воқеага шарҳ берган хусусий телеканалларимиздан бири, иккала жамоанинг ҳам ОФК томонидан мусобақадан четлатилиши ва уларнинг ўрнига «Бунёдкор» финалда иштирок этиши мумкинлиги борасида гапни ҳам эслаб ўтди.

Бунга Аваз Бердиқулов қуйидагича изоҳ бериб ўтди: «Иккала жамоага ҳам жазо тайинланиши тайин. Аммо бу дегани «Ал-Аҳлий»дан финал тортиб олинади, дегани эмас. Финалда «Ульсан» ва «Ал-Аҳлий» жамоалари ўзаро ўйнашади».

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ финали 10 ноябрь куни Ульсан шаҳрида бўлиб ўтади.

Азамат Муродов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:11, 05.11.2012.
Ўқилди: 8491 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz