"Ньюкасл" раҳбарияти Харви Барнс билан келишувга яқинлашар экан, бўлажак Чемпионлар лигасида иштирок этиш учун ўз таркибини кучайтирмоқда.
Журналист Крейг Хопнинг сўзларига кўра, "Лестер" вингери "Ньюкасл"га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтган. Трансфер нархи 38 миллион фунтни ташкил қилади.
Transfermarkt портали 25 ёшли Барнснинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда Харвининг Премьер-лиганинг 34 ўйинида 13 та гол ургани "Лестер"га элит дивизионда қолишига ёрдам бермади.