"Болонья" "Унион" ярим ҳимоячиси Уссама Эл-Аззузи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
22 ёшли марокашлик футболчи билан шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, итальян клуби футболчи учун 2 миллион евро тўлаган.
Эл-Аззузи ўтган мавсумда клуби таркибида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.