Италиялик журналист Антонио Петраццуоло "Аталанта"нинг россиялик ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук ҳақида гапирди.
"Миранчук ажойиб футболчи, у “Аталанта”да ва айниқса “Торино”да жуда яхши ўйнади. Ҳозирча жароҳатлар унга ўзини тўлиқ кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда, аммо унинг салоҳияти анчадан бери намоён бўлган", - деди Петраццуоло.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи "Аталанта" сафига 2020 йилнинг сентябрь ойида келиб қўшилган эди.
Миранчук ўтган мавсумда "Торино"да ижара асосида ўйнаганди. Турин клуби таркибида ярим ҳимоячи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 31 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.