Қанот ҳужумчиси Натан Редмонд фаолиятини яна ўзига таниш бўлган Англияда давом эттиради. У "Бёрнли" билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли инглиз 2022 йилда "Саутгемптон"дан Туркиянинг "Бешиктош" клубига ўтганди. 1 мавсумдан сўнг у яна она ватанига қайтди.