Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Нефтчи» грузиялик ҳужумчининг трансферини сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ёзги трансфер пайтида ўз ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Жамоа грузиялик Георгий Никабадзе билан шартнома имзолади.

Ушбу ўйинчи 1991 йил 10 январда Грузияда туғилган. Ҳужумчи амплуасида ҳаракатланадиган Георгий Никабадзе «Динамо» Батуми, «Самгурали», «Гудья Юнайтед», «Мерани» каби клубларда фаолият олиб борган. Унинг сўнгги ўйнаган клуби Грузиянинг «Самгурали» жамоаси бўлди. Георгий Никабадзе ушбу жамоада 18 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган. Шу билан бирга ҳужумчи Грузия терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади.

Маълумот учун, "Нефтчи" ушбу футболчининг трансфер ҳуқуқини «Самгурали» жамоасидан тўлиқ сотиб олди.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 17:31, 21.07.2023.
Ўқилди: 1456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5127]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3961]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3156]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3063]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2864]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2804]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2282]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2230]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2217]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик