"Ливерпуль" устози Юрген Клопп ҳеч қаерга кетмайди. Хабарларга кўра, Клопп Германия терма жамоасида мураббийлик қилишдан бош тортади.
У миллий терма жамоада ишлаш шараф эканини, аммо ҳозир бошқа мақсадлар билан банд эканини билдирган. У "Ливерпул"ни қайтадан қурмоқда. Шу сабаб жамоани ярим йўлда ташлаб кета олмайди.