Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Нега "МЮ"га айнан Расмус Хёйлунн керак?

Баҳо:
+ | -

Хёйлунн ўзининг Италиядаги дебют мавсумида 9 та голга муаллифлик қилганди. Натижада "Аталанта" 20 ёшли ҳужумчи учун 100 миллион евролик товон пул белгилади. Унга "МЮ" қизиқиш билдирмоқда. Хўш, Эрик тен Хаг нима учун ёш данияликка бунчалик қизиқиб қолган? Бу саволга қуйида "Opta Analyst" маълумотлари асосида жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Даниялик Холанд

Хёйлуннинг майдондаги ҳаракати, уни Эрлинг Холандга қиёслашларига сабаб бўлди. У ҳозирда даниялик Холанд деган ном олган. Барчага маълум бўлиб улгурганки, "Манчестер Сити" ҳужумчиси ўзининг тезлиги, кучи ва абжирлиги билан рақиб ҳимоячиларига муаммо бўлади. Хёйлунн ҳақида ҳам шундай дея оламиз. 20 ёш бўлишига қарамай, у бақувват ва бўйдор. Дания терма жамоаси аъзоси чап оёғида яхши ҳаракат қилади. Хёйлунн ўтган мавсумда рақиб дарвозасига 105 та зарба бериб, шундан 18 тасини голга айлантирган. Бу 17.1 фоиз унумли ҳаракат деганидир.

Туғма ҳужумкорлик

Холанд ва Хёйлунн ўртасидаги ўхшашликлар шу ерда тугамайди. А серияда ўтган мавсум давомида жарима майдончаси ичидан зарба бериш борасида энг яхши кўрсаткични Хёйлунн кўрсатган. У мавсум давомида фақат 3 тагина зарбани пенальти майдончаси ташқарисидан йўллаган холос. 20 ёшли футболчининг xG кўрсаткичи 0.18 га тенг.

Иблисдай тез, буқадай бақувват

Хёйлуннга жамоадош бўлганлар, ҳужумчининг жисмоний даражаси ўта юқори экани, шу сабабдан рақибни қийнашини айтади. Хусусан, "Аталанта" сардори Рафаэл Толой шундай дейди: "Хёйлунн ажойиб талант, жисмоний жиҳатдан бақувват ва юқори тезликка эга. Унда суперюлдуз бўлиш учун ҳамма нарса бор. Фақат яхши жамоа ва мураббий қўлига тушса, бас. Мен уни илк бор кўрганимда, бунчалик кучли эканини билмагандим. 90 дақиқадан кейин ҳам майдонда чарчаб қолмаслиги, мени доимо ҳайрон қолдирган".

Европанинг энг ёрқин ўспирин юлдузи

Хёйлунн ўз терма жамоаси сафида ҳам порлайди. Жаҳон чемпионатига бормаган бўлса ҳам, Европа чемпионати саралаш баҳсларида 20 ёшли қаҳрамонимиз 5 та ўйинда 5 та гол уришга эришади. Ҳа, унинг ишлаши керак бўлган томонлари ҳам бор. Масалан, у фаолияти давомида 69 та ўйинда 18 та гол урган. Шунингдек, вазият яратиш борасида ҳам Хёйлуннинг аралашуви кам.

Эрик тен Хагга мос

Ҳозир "МЮ"га фақатгина ҳужумчи етишмаяпти холос. Жамоада қолган чизиқларда ҳаммаси жойида. Ўтган мавсумда Фернандеш ва Рэшфордгина АПЛда 10 тадан ошиқ гол урган. Бу эса ҳужумчи борасидаги камчиликни кўзга ташлантиради. Таркибдаги Марсьяль эса жароҳатга моил. Шу сабабдан унга ишониб бўлмайди. Тен Хагга эса ҳақиқий жангчи керак. У "Аякс"да бақувват ва бўйдор ҳужумчилардан фойдаланган. Шундай экан, Хёйлунн бу ўринга айни муддао.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:59, 21.07.2023.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.