"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Давид Силва 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлайди, дея хабар беради El Larugero. Бу ҳафта машғулотларда иштирок этаётган ўйинчи жиддий жароҳат олди.
Испания клуби бутун тикланиш жараёни давомида футболчига ҳамроҳлик қилади. Шунингдек, у 2024 йилгача тузилган шартнома бўйича пул тўлайди.
Силва "Реал Сосьедад"га 2020 йилнинг августида "Манчестер Сити"дан ўтган эди.