"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри янги жамоадоши Илкай Гюндоганнинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Биз ҳаммамиз уни "Манчестер Cити"да ўйнаган пайтдан билардик ва энди уни ҳар куни машғулотда кўриш бахтига муяссар бўлдим, у ажойиб ўйинчи", - деди Педри Mundo Deportivo нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Гюндоган каталонияликлар билан 2025 йилгача шартнома имзолади.