Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Воқеага миллиардлар аралашди. Энди ҳам "Реал"ни танлаш мумкинми?

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе атрофидаги улкан суммалар иштирокида яна бир янгиликдан барча хабар топди.

Defensa Central нашрининг хабар беришича, "ПСЖ" Мбаппега бир миллиард евро таклиф қилган. Ҳа, бир миллиард! Мбаппе учун миллиард нимани англатади?

Шартнома кейинги ёзда тугайди, шунинг учун ҳамма аллақачон футболчининг келажаги ҳақида ўйламоқда - "ПСЖ" кўп пул йўқотмаслик учун, рақобатчилар уни арзонроққа сотиб олмасликлари учун турли йўлларни ишлаб чиқмоқда. Мбаппе "ПСЖ" билан келиша олмади, лекин энди нима бўлади? Бир миллиард евро таклиф - ўн йиллик шартнома. Defensa Central нашрининг ёзишича, бу "ПСЖ"нинг футболчини сақлаб қолиш учун охирги уриниши бўлади. Шартнома Европа элита футболидаги энг узун шартномалардан бири бўлади.

Хўш, Мбаппе 34 ёшгача "ПСЖ"да ўйнайдими?

Агар ҳозир шартнома имзоланса, бу 2032/33 йилги мавсум охиригача ҳисоблаб чиқилади. Ундан кейин нима бўлади?

• Килиан осонлик билан "ПСЖ"нинг барча вақтлардаги рекордчисига айланади, ҳозир олти мавсумда 260 та гол бор, шундан яна ўнта мавсумда бу сонлар ўсиб бораверади. Гол уриш бўйича рекордни янгилаш шарт эмас - бу аллақачон бажарилган.

• 16 карра Франция чемпиони бўлиш имконияти бор. Бироқ рекордчи Марко Верратти олдига бор-йўғи 3 та соврин қолди ва унинг "ПСЖ"даги жамоадоши катта эҳтимол билан клубни тарк этиши мумкин, шунинг учун ҳам буни яқин йилларда амалга ошириш мумкин.

• Бу вақт ичида, агар ҳаммаси яхши бўлса, Мбаппе парижлик футболчи сифатида Франция терма жамоаси сафида учта Евро ва иккита жаҳон чемпионатида иштирок этади. Етти йил давомида терма жамоада у аллақачон 70 та ўйин ўтказган, Льориснинг рекорди эса 145 та. Тўплар борасида ҳаммаси жуда яқин: етакчи Оливье Жируга етиб олиш учун 14 та гол керак.

Бундай узоқ шартномалар бўлганми?

1990-йиллар охирида “Бетис” Денилсонни сотиб олиб, бу жаҳон трансфер рекордини янгилади ва у билан дарҳол 11 йилга шартнома имзоланди. Лионель Месси 2005 йилда 9 йиллик шартнома имзолаган. 2010-йилларнинг охирида Сауль "Атлетико" билан шартномасини тўққиз йилга узайтирди, худди шу муддат Иньяки Уильямс билан "Атлетик"да бўлган.

Айни пайтда Мбаппе билан боғлиқ вазият қандай?

Июль ойи бошида келишув қуйидагича эди: Мбаппе шартноманинг сўнгги йилида "ПСЖ"да ўйнамоқчи ва эркин агент сифатида кетмоқчи, клуб рози эмас ва футболчи учун пул олмоқчи - "ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи ҳатто ультиматум ҳам берди: шартномани узайтириш ёки уни сотиш, фикр юритиш учун икки ҳафта муддат берилди. 21 июль куни Испаниянинг El Debate нашри Франция президенти Эммануэль Макрон Мбаппени ҳеч бўлмаганда 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларигача қолишга кўндирмоқчи бўлганини, Ал-Хелайфи 200 миллион евро эвазига 2025 йилгача шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берди.

"Реал Мадрид"га ўтиш ҳақида нима дейиш мумкин?

Сериал шу ёзда давом этади. Июнь ўрталарида Marca испан клуби шунчаки четдан кузатаётгани ҳақида ёзган эди. Аммо бир ҳафта ўтгач, "ПСЖ" жамоаси инсайдерлари хабар тарқатди: "Реал Мадрид"га трансфер ёзда амалга оширилади, унинг суммаси 250 миллион евро (200 дарҳол берилади, 50 млн бонус кўринишида бўлади). Июль ойи бошида Marca нашри "Реал"га Мбаппе кераклигини, бироқ клуб футболчини бир йилдан сўнг эркин агент сифатида сотиб олмоқчи эканлигини хабар қилганди. Мбаппенинг ўзи "Реал Мадрид"га текинга ўтмоқчи эмас - унга бериладиган пул камида 125 миллион бўлиши керак. Бироқ бу ҳам трансфер ривожланишини анча секинлаштириши мумкин.

Киритилди: 13:57, 22.07.2023.
Ўқилди: 11887 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.