Кириш Регистрация

Хусанов "Энергетик-БГУ" билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Беларуснинг "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Абдуқодир Хусанов жамоаси билан хайрлашди.

Ҳурматли "Энергетик-БГУ" ходимлари, мухлислари ва ушбу клубга алоқадор барча!

Минскда ўтказган вақтим учун сизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли мен ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида ўсдим - янада етук бўлдим, янги синовларга тайёрман. Улардан бири мени тез орада кутмоқда.

Мен "Энергетик"га Ўзбекистоннинг кам таниган, ёш футболчиси сифатида келдим ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолиб чиққан, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоа футболчиси сифатида кетяпман.

Буларнинг барчаси - мени ўраб олган, ҳар томонлама ёрдам берган ва ҳар куни яхшироқ бўлишимга ҳисса қўшган сиз билан боғлиқ.

Жамоадошларим ва "Энергетик-БГУ" мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Менга профессионал ўсишда ёрдам берган Анатолий Иванович Юревичга алоҳида раҳмат.

"Енергетик" менга катта футболга йўл берди ва шунинг учун у менинг қалбимда абадий ўз ўрнини эгаллайди.

Барчангизга катта раҳмат! Абдуқодир Хусанов" - деб пост қолдирди ҳамюртимиз ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Киритилди: 17:33, 22.07.2023.
Ўқилди: 3592 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик