Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" талаб қилаётган маблағни бериш ниятида эмас

Баҳо:
+ | -

"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Расмус Хёйлунн учун таклиф қилмоқчи бўлган суммага рози бўлмади.

Sky Sports News нашри хабарига кўра, 20 ёшли футболчининг шахсий шартлари бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо "Аталанта" уни 70 миллион евро ва қўшимча маош сифатида 10 миллион еврога баҳоламоқда, бу "Манчестер Юнайтед" учун жуда кўп.

Қайд этилишича, инглиз клуби молиявий қийинчиликлар туфайли ҳужумчи учун 40 миллион евродан 60 миллионгача таклиф қилишга тайёр. "Аталанта" муросага келишни истамайди.

Манба хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" "Айнтрахт" ҳужумчиси Рандал Коло Муани бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Хёйлунн “Аталанта” сафида 2022 йилнинг августидан буён ўйнаб келмоқда. 2022/23 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

 

Киритилди: 03:35, 23.07.2023.
Ўқилди: 1863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик