Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди вакили Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелоттига маҳаллий чемпионат клубларидан бирида ишлаш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда AS.
Манбага кўра, унга кўп миллион долларлик шартнома таклиф қилинган, бироқ италиялик мутахассис қатъиян рад этган. Давлат инвестиция жамғармаси бир қатор клубларга эгалик қилади, жумладан, Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия футбол конфедерацияси президенти Эднальдо Родригес Анчелотти терма жамоани 2024 йилнинг ёзида, мураббийнинг “Реал” билан шартномаси тугаганидан сўнг дарҳол бошқаришини айтган эди.