Франция терма жамоаси ва "ПСЖ" юлдузи Килиан Мбаппе фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca газетаси журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, Туманли Албионда 24 ёшли ҳужумчида бир вақтнинг ўзида бир нечта вариант мавжуд. Франциялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳамда Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Челси" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ Мбаппени қўлга киритиш учун фаворит Мадриднинг "Реал"и эканлиги хабар қилинганди.