"Тоттенхэм"нинг 29 ёшли ҳужумчиси Харри Кейн "Бавария"нинг кучли қизиқишига қарамай, парижликлар билан музокараларни давом эттирмоқда.
Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ўз твиттерида хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, парижликлар яқинда англиялик ҳужумчи билан трансфер борасида боғланган.
"Шпорлар" ва "ПСЖ" раҳбарияти ўртасида яхши муносабатлар мавжуд бўлиб, бу мумкин бўлган келишувни осонлаштирмоқда, бироқ ҳозирча трансфер бўйича томонлар ўртасида келишув йўқ.
Кейн "Бавария"нинг кучли қизиқишидан хабардор ва унинг келажаги борасида ҳали якуний қарорга келгани йўқ.
Мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель футболчини дарҳол сотиб олмоқчи.