"Антверпен" Бельгия Суперкубогини қўлга киритди.
Бельгия Суперкубоги учун баҳсда Антверпенликлар пенальтилар сериясида “Мехелен”ни мағлуб этишди (1:1, пенальтилар бўйича 5:4).
Аввалроқ, 2022/23 йилги мавсумда Марк ван Боммел бошчилигидаги жамоа 1957 йилдан бери илк бор Бельгия чемпиони бўлди, шунингдек, "Мехелен"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Бельгия кубогини қўлга киритди.
Шу тариқа, "Антверпен" Бельгиядаги учта ички совринни ҳам қўлга киритди.