Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

"Милан"да бахтли юрган Браим чинакам бахтини Мадридда топди

Баҳо:
+ | -

"Лос Бланкос" томонидан яна бир ажойиб ҳаракат.

Бу ёз Браим Диаснинг ўйинини кўрсатиб беради. "Милан"даги уч йиллик ижарадан кейин "Реал"га қайтди. У "The Athletic" нашрига бу лаҳзани қанчалик орзу қилгани ҳақида гапирди. Диас Италияда бир йиллик ижара шартномасини имзолаш ниятида эди, у А Серияда бунчалик узоқ вақт қолишини ҳеч қачон кутмаган. Унинг режаси ҳар доим Мадридга қайтиш бўлган ва ниҳоят бунга эришди. Футболчи клуб билан янги тўрт йиллик шартнома имзолади ва ўз орзусидаги жамоаси таркибида "Милан"га қарши ўйин билан бошланадиган мавсумолди сафари учун АҚШга жўнади. Диаснинг собиқ жамоаси билан учрашувда дебют қилиши деярли аниқ.

Браим “Милан” сафида 124 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди ва Италия жамоасининг асосий ўйинчисига айланди. “Россонерилар” “Реал” билан сотиб олиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилди, бироқ бу вариант бекор қилинди. Умуман олганда, 19 миллион еврога сотиб олинган ярим ҳимоячи учун "Реал" "Милан"дан 7,5 миллион евролик таклиф олган.

Стратегия иқтисодий нуқтайи назардан ҳам, спорт бўйича олиб қаралганда ҳам ҳар икки томон учун яхши трансфер бўлди деб айтиш мумкин. Диас Италиядаги фаолияти давомида катта чўққиларни забт этди ва Мадрид ажойиб ва ​​тажрибали ёш футболчини ўзига қайтарди. "Қаймоқранглилар" либосида яна ўйнашни хоҳлаётганига қарамай, Браим "Милан"да ўзини "уйдагидек" ҳис қилди. У Марсело Брозович билан қўшни яшаган ва Тео Эрнандес, Саму Кастильеху ва Рафаэль Леау билан дўст эди. Диас агар Мадридга қайтиш иш бермаса, у ҳолда "Милан" ягона вариант бўлиши мумкин, деб ўйларди, аммо унинг устуворлиги ҳар доим "Бернабеу"га қайтиш бўлиб келган. У мадридликларнинг баъзи футболчилари билан яхши алоқада бўлган, хусусан, Винисиус ва Тибо Куртуа билан кўп гаплашган. "Милан"даги яхши ўйинларидан сўнг, мадридликлар раҳбарияти унга шу руҳда давом этишини тилаб хабарлар юборишди. Браим Италияда яшаса, унинг оиласи Мадрид яқинида яшашда давом этди. Унинг отаси ва агенти Суфиэьль футболчининг ижара муддати давомида WhatsApp профилини ўзгартирмаган. Унда 2019 йилда Англиядан ўз ватанига қайтганидан кейин Браим тақдимоти акс этган сурати бор эди.

Киритилди: 08:34, 24.07.2023.
Ўқилди: 2960 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.