"Лидс Юнайтед" футболчиси Италияга йўл олиши мумкин. Хабарларга кўра, "Лечче" клуби ёркширликлар ҳужумчиси Жо Гелхардт харидига қизиқиш билдирмоқда.
21 ёшли футболчи ўтган мавсумда академия таркибида порлаган эди. Унинг сотувидан "Лидс" 5 миллион евро фойда кўриши мумкин. Ҳужумчининг ўзи жамоада қолишни истайди. Аммо унинг тақдири кўпроқ раҳбариятга боғлиқ.