Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Тоттенхэм" Кейнга ўринбосар топиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муани "Тоттенхэм" сафига қўшилиши мумкин.

Журналист Саша Тавольерининг фикрича, агар жамоа етакчиси Харри Кейн жорий трансфер ойнасида жамоани тарк этса, "шпорлар" 24 ёшли франциялик футболчини олиб келиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, англиялик ҳужумчига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, Коло-Муани АПЛнинг яна бир гиганти - "Манчестер Юнайтед"нинг шорт-листидан жой олгани ҳақида хабар берилганди.

Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 17 та голли узатма муаллифига айланди. Коло-Муанининг "Айнтрахт" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор нархи 80 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 20:00, 24.07.2023.
Ўқилди: 1649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик