Мюнхенда “Бавария”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда футболчилар ва мураббийлар штаби умумий суратга тушди.
“Альянц Арена”га янги мавсумда таркибда ҳаракат қиладиган футболчилар чиқди. Улар орасида Садио Мане ҳам бор эди.
Сенегаллик футболчи стадионни тарк этаркан, ундан интервью олмоқчи бўлган журналистга қатъий жавоб қайтарди: “Сиз ҳар куни мени йўқ қиласиз, яна сиз билан гаплашишимни хоҳлайсизми?”.
Садионинг немис журналистлари билан муносабатлари яхши эмас. Дастлаб, ОАВ унинг ўйини пасайгани ҳақида ёзганди, кейин эса Маненинг Лерой Сане юзига зарба бергани ОАВ нишонига тушиб қолди.
Мане бир йил олдин Ливерпулдан Мюнхенга ўтган эди. Яқин орада эса футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор. ЛъЭқуипе нашр хабарига кўра, ярим ҳимоячи “Ан-Насср”га ўтишга розилик берган. Футболчининг ўзи “Бавария”да қолмоқчи бўлган, бироқ раҳбарият унга ишонч билдиришни истамаган.
Ижтимоий тармоқларда эса мерсисайдликлар мухлислари Маненинг “Ливерпуль”га қандай муносабатда бўлганини хотирламоқда;
— “У “Бавария”га ўтганида, кўпчилик Германияда Садиога ҳурмат билан муносабатда бўлишини ёзганди. Оқибатда нима бўлди? У ҳар куни журналистлардан “зарба” қабул қилиб олади, жамоадошлари уни ҳурмат қилмайди, раҳбарият эса ундан қутулмоқчи. Энди айтингчи, у “Ливерпуль”дан кетиши керакмиди?
— “Ҳаттоки, Англия нашрлари Садиога Германиядагидан кўра ҳурмат билан муносабатда бўларди. Бу мени ҳайрон қолдирган, чуни Британия нашрлари, одатда, қаттиқроқ танқид билан ёзади”.
— “Менимча, Садионинг “Ливерпуль”дан кетиш қарори — фаолиятидаги энг ёмон қарор бўлган. Мане “Бавария”да қолмаса керак, чунки у клубга керак эмас. Энди у Саудия Арабистонига боради ва ўша ерда фаолиятини якунлайди. Бундай бўлаётганидан афсусдаман”.
31 ёшли футболчи 2022 йил ёзида мюнхенликлар таркибига қўшилган ва ўтган мавсум Бундеслигада 25 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.