Кириш Регистрация

Шомуродов маошининг ярмини «Рома» тўлашда давом этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов бугун "Кальяри" клуби базасига ташриф буюрди. "Рома" футболчиси бошланаётган мавсумни ижара асосида янги клубда ўтказади.

Бунинг учун "Кальяри" римликларга 1 миллион евро тўлайди. Кейинги йилнинг ёзида эса сардинияликлар Шомуродовнинг трансфери учун 9 миллион евро тўлашади.

Келишувга кўра, Элдор маошининг 50 фоизини эса "Рома" тўлашда давом этадиган бўлди.

Шомуродов айни пайтда тиббий кўрикдан ўтиш жараёнини якунламоқда. У Сардинияда янги саргузаштларни бошлашдан мамнун эканини маълум қилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:35, 24.07.2023.
Ўқилди: 5651 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.