Кириш Регистрация

Расман! Заха "Галатасарой" футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" "Кристал Пэлас"нинг собиқ ҳужумчиси Вилфрид Заха билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

30 ёшли ивуарлик футболчи турк клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. У мавсумда 4,35 миллион евро ишлаб олади.

Заханинг сўнгги клуби "Кристал Пэлас" бўлиб, унинг шартномаси ёзда якунига етган. 2022/23 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Transfermarkt Захани 22 миллион еврога баҳолаган. У аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ва “Кардифф” клубларида ҳам ўйнаган.

Киритилди: 08:04, 25.07.2023.
Ўқилди: 926 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.