Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЕЧЛ. «G» гуруҳи. «Кельтча» сенсация: «Барса» ютқазди

Баҳо:
+ | -

Гуруҳдаги учрашувларни катта қийинчиликлар билан ғалабаларни қўлга киритаётган «Барселона»нинг бу иродали ўйинлари қачондир панд бериши аниқ эди. Буни амалга оширган жамоа «Селтик» бўлди.

«Кельт»лар бутун ўйин давомида ҳимояни мукаммал ушлаган ҳолда, бутун ўйин мобайнида 83 бор пасларни амалга оширди. «Барселона»нинг бу борадаги кўрсаткичи 1033тани  (!) ташкил қилди. Бироқ юзага келган вазиятлардан максимал фойдаланган шотландияликлар ўта муҳим бўлган ғалабани қўлга киритишди ва кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилиб олишди.

«Бенфика» эса Оскар Кардосонинг жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтганидан хурсанд. Парагвайлик футболчи бу сафар қайтишни икки гол билан нишонлади ва жамоа «Спартак» устидан муҳим бўлган ғалабани жамоасига олиб берди. Натижада жамоа кейинги босқичга чиқиш умидини сақлаб қолди.

«Спартак» эса анча мураккаб аҳволда қолмоқда. Жамоа навбатдаги турда яраланган шер — «Барселона»ни қабул қилади.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ
«G» гуруҳи
4-тур

СЕЛТИК (Шотландия) – БАРСЕЛОНА (Испания) 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 21 Ваньяма, 2:0 – 83 Уотт, 2:1 – 90 Месси.
Селтик: Форстер, Люстиг (Уотт, 72), Эмброуз, Уилсон, Мэттьюз, Ваньяма, Ледли, Коммонс, Малгрю, Самарас (Кайяль, 79), Мику.
Барселона: Вальдес, Дани Алвес, Бартра (Пике, 71), Маскерано, Альба, А.Сонг (Фабрегас, 71), Хави, Иньеста, Педро, Месси, Санчес (Вилья, 67).
Огоҳлантиришлар: А.Сонг (13), Мику (41), Альба (66).

G ГУРУҲИ
БЕНФИКА (Португалия) – СПАРТАК (Россия) 2:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 55 Кардосо, 2:0 – 69 Кардосо.
Бенфика: Артур Мораес, Алмейда, Жардел, Гарай, Мельгарехо, Энцо Перес, М.Перейра (Андре Гомеш, 82), Родриго (Кардосо, 46), Джон, Лима (Бруно Сезар, 74), Сальвио.
Спартак: Ар. Ребров, К.Комбаров (Ананидзе, 62), Пареха, Инсаурральде, Макеев, Кариока, Чельстрем (Дзюба, 71), Билялетдинов (Сухи, 79), Хурадо, Д.Комбаров, Ари.
Огоҳлантиришлар: Алмейда (29), Ар. Ребров (32), Макеев (33), Пареха (38), Хурадо (82).
Четлатиш: Пареха (76).

Турнир жадвали

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Барселона 4 3 0 1 8-5 9
2 Сельтик 4 2 1 1 6-5 7
3 Бенфика 4 1 1 2 3-4 4
4 Спартак 4 1 0 3 6-9 3
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:50, 08.11.2012.
Ўқилди: 5793 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.