Польша терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Саудия Арабистонининг "Аш-Шабоб" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди.
"Польша терма жамоаси билан амалдаги шартномам бор, бу борада ҳеч нарса ўзгармади. Еврога чемпионатига чиқиш учун курашда сизнинг қўллаб-қувватлашингизга ишонаман”, — деди Сантуш.
Сантуш 2022 йилги жаҳон чемпионатидан бери терма жамоани бошқариб келмоқда. Евро-2024 саралашида унинг бошчилигидаги Польша учта ўйинда икки марта мағлуб бўлди ва гуруҳда Чехия, Албания ва Молдовадан кейин охирги ўринни эгаллаб турибди.