Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнаси учун режаларини тузишни бошлади. Клубнинг асосий мақсадларидан бири — ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш.
ESPN Deportes нашрининг хабар беришича, мадридликларнинг эътиборини «ПСЖ» юлдузи Витинья тортган. Бироқ «қироллик клуби» раҳбарияти 26 ёшли португалиялик футболчини қўлга киритиш имкониятини «деярли имконсиз» деб баҳоламоқда.
Витинья айни дамда дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Transfermarkt портали уни 110 миллион еврога баҳолаган бўлиб, жаҳонда фақатгина 11 нафар футболчи ундан баландроқ нархга эга.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» учун жорий мавсум муваффақиятсиз якунланмоқда — жамоа бирорта ҳам соврин юта олмади. Шу сабабли таркибни янгилаш Мадрид клуби учун устувор вазифага айланган.













