"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих мавсумолди тайёргарлик доирасида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида гапирди.
"Мен бу учрашувни интиқлик билан кутяпман. "Манчестер Сити" ҳозирда Европанинг энг яхши клуби. Бу ўйин мен учун катта синов бўлади. Бундай рақиблар билан тўқнаш келиш ҳар доим қизиқ", - деди ярим ҳимоячи клуб матбуот хизматига.
"Бавария"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўртоқлик учрашуви 26 июль чоршанба куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.