Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Брентфорд" дарвозабони Давид Райяга қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, немис гранди 27 ёшли киперни шу ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Жамоа Мануэль Нойерга ўринбосар изламоқда.
"Брентфорд" ва Райя ўртасидаги шартнома 2024 йилда якунига етади. Transfermarkt Испания терма жамоаси аъзосини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













