УЕФА "Осасуна"га ушбу мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этишга рухсат берди.
Бугун, 25 июль куни Спорт арбитраж суди (CAS) бу ҳақдаги қарорни чиқарди.
Аввалроқ Наварра клуби Испания чемпионатида келишилган ўйинларни тўққиз йил аввал ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди, бироқ суд "Осасуна"ни кейинчалик вазият қурбонига айланганини аниқлади.
Эслатиб ўтамиз, "Осасуна" Испания чемпионатининг сўнгги мавсумида турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллади ва шу тариқа Европанинг учинчи муҳим турнири саралаш йўлланмасини кафолатлади. "Осасуна" Испания кубоги финалига ҳам чиқди, бироқ “Реал”га имкониятни бой берди (1:2).