"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаҳович ҳали оптимал формасига эришгани йўқ.
23 ёшли футболчи ўтган мавсумда жароҳати туфайли тез-тез майдонга тушмади, энди эса Турин клуби расмий учрашувлар бошлангунга қадар муаммолар такрорланмаслиги учун сербнинг соғлиғини хавф остига қўймасликни афзал кўрмоқда.
Sky Sport хабарига кўра, Влаҳович бир неча кунлик таътилдан сўнг югуриш машғулотларига киришган, бироқ мураббий Массимилиано Аллегри уни 28 июль куни "Милан"га қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида ўйнашга рухсат бермайди.
Сўнгги мавсумда Душан Влаҳович 42 та ўйинда 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.