Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Одил Аҳмедов ҳозирча 8-ўринни эгаллаб турибди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) ўз саҳифаси орқали дунёнинг энг машҳур футболчисини мухлислар овозлари орқали аниқламоқда. Осиё қитъаси футболчилари орасига Одил Аҳмедов ҳам киритилганди.

Сайт кеча 6 ноябрь кунгача бўлган натижаларни эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз Осиё қитъаси футболчилари рўйхатида 8-ўринни эгаллаб турибди ва унинг ҳисобида 1814та овоз тўпланган.

Сўровнома қоидаларига кўра, дастлабки босқичда Осиё қитъасида энг кўп овоз олган дастлабки 5 нафар футболчи якуний босқичга ўтказилади. Демак, Одил Аҳмедов сўнгги босқичда иштирок этиши учун яна 3та ўрин кўтирилиши керак. Бешинчи ўринни эса ҳозирча ироқлик Аҳмад Ёсин 12.174та овоз билан эгаллаб турибди. Демак, ўзбекистонлик футболчи бу ўринга кўтарилиши учун яна 11 мингга яқин овоз олиши керак.

Осиёлик футболчилар рейтингини икки нафардан эронлик ва саудиялик футболчилар эгаллаб туришибди. Меҳди Маҳдавакия (80.526), Сайид Маҳдий Раҳматий (31.551), Муҳаммад Нур (14.377), Ёсир Қаҳтоний (12.689) дастлабки тўртликни банд этиб туришибди.

Сўровноманнг бу босқичи 30 ноябргача давом этади. Унда иштирок этиш учун қуйидаги САҲИФАга ўтишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 09:13, 08.11.2012.
Ўқилди: 8008 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.