"Ливерпуль" футболчисига яна бир даъвогар пайдо бўлди. Хабарларга кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Фабиньо учун "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Агарда унинг "Ал-Иттиҳод"га трансфери омадсизликка юз тутса, у ҳолда вазиятга "Бавария" аралашади.
Шунчаки, мюнхенликлар пайт пойламоқда дейилади Фабрицио Романо берган маълумотда. Аввалроқ Фабиньо итлари сабабли Саудия Арабистонига бора олмаслиги ҳақида хабар қилинганди.