Кириш Регистрация
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм 3-1 Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано 1-3 Осасуна
24/01 19:00 Комо 6-0 Торино
24/01 20:00 Хитой 0-4 Япония
24/01 20:00 Бёрнли 2-2 Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм 2-1 Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити 2-0 Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия 3-2 Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина 1-2 Кальяри
24/01 22:30 Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут 3-2 Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта
26/01 00:45 Рома - Милан
26/01 01:00 Алавес - Бетис

Биринчи давранинг энг яхши ҳаками аниқланди. Ким кимга овоз берди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази жорий мавсумдан бошлаб, ҳар ой ва ҳар давра миқёсида Суперлиганинг энг яхши ҳакамини овоз бериш йўли билан аниқлаб боради.

Хабарингиз бор, биринчи давранинг энг яхши ҳакамлиги учун ўтказилган сўровномада 6 нафар рефери иштирок этиб, якунда Илгиз Танташев бу ютуқни қўлга киритган эди. Бухоролик арбитр биринчи давранинг 13 тури давомида 8 бор бош ҳакам вазифасини бажарди, 5 бор эса ВАР ҳаками сифатида иштирок этди. Жумладан, у биринчи давра давра давомида “Нефтчи” – “Пахтакор”, “Олимпик” – “Нефтчи”, “Насаф” – ОКМК сингари марказий учрашувларда ишлади.

Шунингдек, 2-ўринни қўлга киритган Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам 13 тур давомида “Нефтчи” – ОКМК, “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувларида бош ҳакам, “Нефтчи” – “Пахтакор” ва “Насаф” – “Навбаҳор” баҳсларида ВАР ҳаками сифатида ажойиб иштирок этди.

3-ўринни олган андижонлик рефери Темур Тўхтасинов эса “Насаф” – “Навбаҳор”, “Бунёдкор” – “Пахтакор” сингари марказий учрашувларни бошқарди.

ЎзФҲМ овоз бериш жараёнида футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлардан овоз олди. Қуйида мазкур сўровнома натижалари ва ким кимга овоз бергани билан танишасиз.

1. Азамат Умаров (журналист, SPORTS.uz): 1) Темур Тўхтасинов; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

2. Яҳёхўжа Улуғхўжаев (журналист, SPORTS.uz): 1) Акобирхўжа Шукуруллаев; 2) Темур Тўхтасинов; 3) Шавкат Насибуллаев;

3. Нарзулла Сайдуллаев (журналист, Championat.asia): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

4. Хайрулла Ҳамидов (шарҳловчи, СпортТВ): 1) Акобирхўжа Шукуруллаев; 2) Темур Тўхтасинов; 3) Раҳимбек Каримов;

5. Бахтиёр Ширинов (ЎФА мутахассиси): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Раҳимбек Каримов;

6. Камолиддин Мурзоев (Футболчилар уюшмаси): 1) Шавкат Насибуллаев; 2) Раҳимбек Каримов; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

7. Мансур Саримсоқов (мустақил кузатувчи): 1) Темур Тўхтасинов; 2) Илгиз Танташев; 3) Шавкат Насибуллаев;

8. Зуҳриддин Қиличев (шарҳловчи, СпортТВ): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

9. Олимхўжа Бўронов (журналист, Stadion.uz): 1) Раҳимбек Каримов; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

10. Фахриддин Рўзиев (мустақил кузатувчи): 1) Темур Тўхтасинов; 2) Илгиз Танташев; 3) Шавкат Насибуллаев;

11. Ориф Толипов (шарҳловчи, СпортТВ): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

12. Ўткир Жалолхонов (журналист, Tribuna.uz): 1) Илгиз Танташев; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Раҳимбек Каримов;

13. Абдулла Нурмонов (шаҳрловчи, СпортТВ): 1) Илгиз Танташев; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

14. Шаҳбоз Беғамов (журналист): 1) Илгиз Танташев; 2) Темур Тўхтасинов; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

15. Равшан Ҳайдаров (мураббий, У20 МТЖ): 1) Шавкат Насибуллаев; 2) Раҳимбек Каримов; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

16. Бахтиёр Ашурматов (мутахассис): 1) Раҳимбек Каримов; 2) Рустам Лутфуллин; 3) Илгиз Танташев;

17. Анвар Ғофуров (мураббий): 1) Илгиз Танташев; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Рустам Лутфуллин.

Манба: Telegram.me/uzfhm
Киритилди: 13:22, 26.07.2023.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.