"Челси" ҳали ҳам "Сельта" ярим ҳимоячиси Габри Вейга билан қизиқмоқда, унинг трансфер бозорида товон пули 40 миллион евро қииб белгиланган. Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, "пенсионерлар" испаниялик яримҳимоячига май ойидан бери қизиқиш билдиришади.
Вейга хизматига қизиқаётган яна бир клуб "Манчестер Сити" бўлди, аммо "шаҳарликлар" айни дамда испаниялик футболчига бўлган қизиқишни совитиб, бошқа футболчиларни трансфер қилиш билан шуғулланишмоқда.
Вейга шу ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтган Мейсон Маунтнинг ўрнига "Челси"га номзодлардан бири ҳисобланади.