Мартин Брэйтуэйт "Эспаньол"га қайтди.
Аввалроқ даниялик ҳужумчи "Кадис" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишдан бош тортган ва клуб жойлашган жойини тарк этганди. Брэйтуэйт "Эспаньол" раҳбариятига Сегундада ўйнашни истамагани учун клубни тарк этмоқчи эканлигини айтди.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Брэйтуэйт чоршанба куни эрталаб клуб ихтиёрига қайтган. Олдинроқ, "Эспаньол" спорт директори Фран Гарагарза футболчига нисбатан интизомий чоралар кўрилишини айтганди.
Қайд этилишича, 2022/23 йилги мавсум якунида клуб Ла Лигада 19-ўринни эгаллаган “Эспаньол” Сегундага тушиб кетганидан сўнг Брэйтуэйтнинг маоши икки баробарга камайган. Унинг шартномасидаги товон пули ҳам 15 дан 7,5 миллион еврога туширилди.