Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ёшлар терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши ўйинга тайёр

Баҳо:
+ | -

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Иордания терма жамоасини мағлуб эта олмай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш вазифасини бироз мураккаблаштирди.

Энди, жамоа тақдири Вьетнам – Иордания ўйинига боғлиқ бўлиб қолмаслиги учун, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари олдида мусобақанинг амалдаги ғолиби – КХДР ёшлар терма жамоасини мағлубиятга учратиш вазифаси турибди. Ушбу вазифани амалга ошириш осон эмас, бироқ, Ўзбекистон терма жамоаси олдига жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган, бунинг учун мусобақа ярим финалига етиб бориш керак. Албатта, бунинг учун дастлаб гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, чорак финалда ғалаба қозониш керак.

Иорданияга қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби футболчиларни ҳал қилувчи ўйинга муносиб тайёрлаш учун катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Рақиб иштирокидаги ўйинлар видеоси бир неча марта кўриб чиқилди, шунингдек, аввалги ўйинларда йўл қўйилган хатоликлар таҳлил қилиб чиқилди.

«Бўлажак ўйин ҳақида биз йигитлар билан батафсил гаплашиб чиқдик. Шахсан ўзим уларнинг ўйинга руҳий тайёргарликларидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйлайманки, бугун шогирдларим яхши футбол намойиш этишади. Шимолий Кореяни мағлуб этишга кучимиз етишига шубҳа қилмайман», - дея қайд этиб ўтди Аҳмаджон Мусаев, ўйинга бир неча соат қолганида.

Эслатиб ўтамиз, «С» гуруҳидаги сўнгги тур учрашувлари 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни Рас ал-Хаймадаги «Эмирейтс» стадионида КХДР ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтса, Фужайрадаги «Фужайра» стадионида Вьетнам ва Иордания терма жамоалари ўзаро рўбарў келишади. Ҳар иккала ўйин Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегацияси истиқомат қилаётган «Мангрув» меҳмонхонасининг 14-15 қаватлари даҳлизлари деворларида «БИЗ СИЗГА ИШОНАМИЗ! ЙИГИТЛАР, ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ САРИ ОЛҒА!», - каби ёзувлар туширилган плакатларни кўриш мумкин.


Юқоридаги шиорлар билан эса терма жамоа массажчиси Василий Кишкин футболчиларга мурожаат қилмоқда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:30, 08.11.2012.
Ўқилди: 4929 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.