Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Тартиб-интизом қўмитаси қарори: "Бунёдкор", Металлург", "Пахтакор" ва "Навбаҳор" вакиллари жазога тортилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

“Олимпик” — “Металлург”

Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури доирасидаги “Олимпик” — “Металлург” учрашувининг 58-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси Ҳусниддин Ғофуров тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини қорин қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳусниддин Ғофуровга (“Металлург”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги

“Олимпик” — “Навбаҳор”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Олимпик” — “Навбаҳор лочинлари” учрашуви якунлангандан сўнг “Навбаҳор лочинлари” футбол клубининг расмий вакили Отабек Саматов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Саматовга ("Навбаҳор лочинлари") нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Арал” — “Пахтакор”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Арал” — “Пахтакор” учрашувнинг 28-дақиқасида “Пахтакор” клуби футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидов тўп майдонда бўлган вақтда рақиб ўйинчисининг юзига тизза қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммадрасул Абдумажидовга ("Пахтакор") нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Пахтакор-79” — “Хоразм”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Пахтакор-79” — “Хоразм” учрашуви якунлангандан сўнг “Пахтакор-79” футбол клубининг раҳбари Келвин Лого бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Келвин Логога (Пахтакор-79) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Юниред” — “Бунёдкор”

Ўзбекистон Кубогининг 3-гуруҳ босқичи доирасидаги “Юниред” — “Бунёдкор” учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Муҳаммадсафо Фозилов рақиб ўйинчисининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Муҳаммадсафо Фозиловга (Бунёдкор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 18:20, 26.07.2023.
Ўқилди: 1897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик