Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Металлург” янги ўйинчиларини таништирди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Металлург” футбол академияси анжуманлар залида жамоамизга давралар оралиғида таркибга келиб қўшилган ўйинчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда “Металлург” футбол клуби бош директори Шавкат Саидов, жамоа бош мураббийи Веско Стешевич ва бошқа расмий кишилар иштирок этишди.

Иккинчи давра арафасида “Металлург” қўшни Эрон Ислом Республикасидан икки нафар хорижлик футболчини ўз таркибига жалб этди. Булар – Ризо Яздандўст ҳамда Даниал Маҳини бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳимоя чизиғи вакилларидир. Шуниси эътиборга моликки “Металлург” таркибига қўшиб олинган эронлик футболчиларнинг ҳар иккаласи ўз вақтида мамлакат терма жамоаларига жалб этилган ўйинчилардир.

“Металлург” икки йиллик танаффусдан сўнг ўзининг қадрдон ўйинчиси Шаҳзод Убайдуллаевни таркибига қайтарди. Айнан Бекободда ҳужум чизиғида порлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олган Шаҳзод Убайдуллаев Белорусь Республикасининг “Шахтер” (Солигорск) жамоасига трансфер қилинганди. Бу йилги мавсумнинг биринчи ярмини эса Фарғонада – “Нефтчи” сафида ўтказган Убайдуллаев иккинчи даврада қадрдон клубига қайтишни ихтиёр этди.

Ярим ҳимоя чизиғимизга икки нафар маҳоратли ва тажрибали ўйинчилар – Сардор Абдураимов ҳамда Искандар Шайқуловлар таклиф қилинди. “Машъал” жамоасида танилиб, охирги икки мавсумни Яйпанда – “Турон”да ўтказган Абдураимов ва “Сўғдиёна”дан жамоамизга келиб қўшилган Шайқулов жамоамиз ўйинини кучайтиришига шубҳа қилмаймиз.

“Металлург” сафига 2001 йилда туғилган истеъдодли ярим ҳимоячи Муҳаммадазиз Иброҳимов эса Тошкентнинг “Олимпик” жамоасидан келиб қўшилди. Биринчи давранинг деярли барча учрашувларида майдонга тушган Муҳаммадазиз ҳам “Металлург” сафига тезда қўшилиб кетишига ишонамиз.

Тақдимот сўнгида “Металлург” ПФК бош директори Шавкат Саидов, жамоа бош мураббийи Веско Стешевич ҳамда клубга янги қабул қилинган ўйинчилар ОАВ вакиллари ва “Металлург” фан-клуби аъзоларининг саволларига жавоб қайтаришди.

Киритилди: 18:26, 26.07.2023.
Ўқилди: 4045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.