Махачқалъанинг «Анжи» клуби ўз уйида «Ливерпуль»ни мағлубиятга учратиб гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди.
Учрашувда Ласина Траоре томонидан киритилган ягона гол махачқалъаликларга муваффақият келтирди.
Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга чиқарилганди. Бироқ спорт формасини тиклай олмагани сабаб ўйини яхши ўтказа олмади ва 30-дақиқага келиб Карсела-Гонсалесга алмаштирилди.
Гуруҳ босқичи.
4-тур
А ГУРУҲИ
АНЖИ (Россия) – ЛИВЕРПУЛЬ (Англия) 1:0 (1:0)
Гол: Траоре (45).
Анжи: Габулов, Логашов, Самба, Ж.Карлос, Тагирбеков, Жусилей, Ахмедов (Карсела-Гонсалес, 30; Лахиялов, 90), Буссуфа, Жирков, Это′О, Траоре (Смолов, 80).
Ливерпуль: Жонс, Фланаган, Каррагер, Коатес, Уиздом, Коуди (Сусо, 61), Ж. Коул (Ассаиди, 77), Даунинг, Хендерсон, Шелви, Морган (Пачеко, 61).
Огоҳлантиришлар: Фланаган (65), Шелви (88).