"Ливерпуль" устози Юрген Клопп жамоани тарк этган Жордан Хендерсон ҳақида гапирди. У собиқ сардор ҳақида шундай дейди:
"Бизда бунга мослашиш учун етарлича вақт бор эди. Бу - футбол. Футболда эса бу каби ҳодисалар бўлиши нормал ҳолдир. Душанба куни базага қайтганимизда Хендо (Хендерсон) бизни хайрлашиш учун кутиб турган эди. У мураббийлар штаби ва футболчилар билан алоҳида видолашди. Биламан, у учун бу қарорни қабул қилиш осон бўлмаган. Мен келганимдан бери битта сардор бор эди ва у Хендерсон. Уни соғинамиз. Лекин на илож, юқорида айтганимдек, бу - футбол".
"Ливерпуль" Хендерсонни "Ал-Иттифоқ"қа 12 миллион фунт эвазига сотди.