"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.
Клуб ва футболчи маоши оширилиши билан янгиланган шартноманинг деярли барча шартларини келишиб олди. 24 ёшли ҳужумчи "Наполи" билан ҳамкорликни давом эттиришдан мамнун, аммо товон пули миқдори масаласи ҳалигача тўлиқ ҳал этилмаган. Аввалига, маълум бўлишича, Аурелио де Лаурентис 200 миллион евро талаб қилган, бу эса футболчи вакилларига тўғри келмаган. Sky Sport хабарига кўра, томонлар 140-150 миллион евро товон пули борасида келишиб олишади.
Transfermarkt портали Виктор Осимхеннинг нархини 120 миллион еврога баҳоламоқда. Нигериялик футболчи ўтган мавсумда 32 ўйинда 26 та гол уриб, А сериянинг энг яхши тўпурари бўлган эди.