Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси якшанба куни ЖЧ йўлланмаси учун Сурияга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинда рақибимиз сафида битта йўқотиш бор. Гуруҳ босқичининг Қатарга қарши сўнгги тур ўйинида суриялик Муаяд ал-Хули 2та сариқ карточка олиб, майдонни эрта тарк этганди. Шу боис, у Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга туша олмайди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида эса йўқотишлар йўқ. Чорак финал олдидан 5 нафар футболчимизда биттадан сариқ карточка бор.